Умумий йиғилишлар тўғрисида эълонлар
“УЗУН ПАХТА ТОЗАЛАШ” АЖ АКЦИЯДОРЛАРИ ДИҚҚАТИГА!
“Узун пахта тозалаш” акциядорлик жамияти акциядорларнинг навбатдан ташқари умумиййиғилиши 2026 йил 14-октябрь куни ўтказилади. Умумий йиғилиш соат 10-00 да Сурхондарё вилояти, Термиз шахар, С.Оллохёр кўчаси 32 уйда жойлашган “Сурхондарёпахтасаноат” худудий акциядорлик бирлашмаси акциядорлик жамияти маъмурий биносининг мажлислар залида ўтказилади. Йиғилиш қатнашчилари соат 09-00 да рўйхатга олиш бошланади.
КУН ТАРТИБИДАГИ МАСАЛАЛАР:
1) “Узун пахта тозалаш” АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари мажлиси регламентинива саноқ комиссияси таркибини тасдиқлаш.
2) “Узун пахта тозалаш” АЖни ихтиёрий равишда тугатиш муддатини узайтириш ёки тугатиш тўғрисида;
3) “Узун пахта тозалаш” АЖни тугатиш комиссиясини қайта тайинлаш тўғрисида.
4) “Узун пахта тозалаш” АЖ активларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш, жумладан жамият активларини баҳолатиш ва баҳоланган нархларда сотилишини ташкил этиш, маҳаллий ҳокимият ёки давлат бошқарув органлари тасарруфига ўтказиш, ихтиёрий тугатиш жараёни кредиторлар реестрини, харажатлар сметасини тасдиқлаш тўғрисида.
Акциядорлар ўзлари билан шахсни тасдиқловчи ҳужжат-паспорт, ҳамда уларнинг вакиллари Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома биланкелишлари шарт. (Жисмоний шахслар учун-нотариус томонидан тасдиқланган, юридик шахслар учун-мазкур юридик шахс томонидан берилган).
Акциядорлар акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши тўғрисидаги маълумотлар билан +998 97 244 44 74. +998 99 717 50 54 телефон рақамлари билан боғланиб танишишлари мумкин. Акциядорлар қўшимча маълумот олиш учун қуйидаги манзилга мурожаат қилишлари мумкин: Сурхондарё вилояти, Узун тумани, Жомий кўчаси 22 уй. тел.:+998 97 244 44 74. +998 99 717 50 54
"Узун пахта тозалаш" АЖ тугатиш комиссияси
Ишонч телефонлари
