Шрифт ўлчами: A A A
Сайт ранги: A A A A

Президент ШҲТ саммити ўтадиган Самарқанд туризм марказини қуришни тезлаштиришга кўрсатма берди

Фото: Ўзбекистон 24 видеосидан лавҳа.

 

Президент ШҲТ саммити ўтадиган Самарқанд туризм марказини қуришни тезлаштиришга кўрсатма берди

Шавкат Мирзиёев чоршанба куни ШҲТ саммити ўтказиладиган Самарқанд туризм марказини қуришни тезлаштириш юзасидан масъулларга топшириқ берди. Лойиҳага кўра, ушбу мажмуада конгресс холл, «Абадий шаҳар» карвон саройи, 8 та меҳмонхона қуриш кўзда тутилганди. Ҳозирги кунга келиб, меҳмонхоналар, қадимий шаҳарчалар, йўл ва кўприкларни қуриш ишлари олиб борилмоқда (фото).

 

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 6 апрель куни Самарқанд туризм маркази — «Silk Road Samarkand Tourist Complex»да олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишди, деб хабар бермоқда унинг матбуот хизмати.

Маълумот ўрнида, Шанхай ҳамкорлик ташкилотига 2021−2022 йилларда Ўзбекистонга раислик ҳуқуқи берилганди. 2022 йилнинг 23 февралида президентнинг «2022 йилда Самарқанд шаҳрида ўтказиладиган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитига тайёргарлик кўриш чора-тадбирлари тўғрисида» [ПФ-5636-сонли] фармойиши қабул қилинди.

«Газета.uz» манбаси маълум қилишича, ШҲТ саммити мажмуа таркибида қуриб битказилаётган Халқаро конгресс-холлда бўлиб ўтиши кутилмоқда.

Давлат раҳбари мажмуа лойиҳаси билан илк бор 2021 йилнинг апрелида Самарқандга ташрифи чоғида танишганди. Ушбу мажмуа Самарқанд туманидаги эшкак эшиш канали бўйида, 212 гектар майдонда қурилмоқда. Лойиҳада 10 та иншоот, жумладан, конгресс холл, «Абадий шаҳар» карвон саройи, беш ва тўрт юлдузли 8 та меҳмонхона қурилиши режа қилинганди.

 

 

Чоршанба куни ўтказилган тақдимот давомида эса лойиҳани тезлаштириш юзасидан топшириқ берилди.

«Президент ушбу лойиҳани тезлаштириш, қурилиш жараёнларига кўпроқ маҳаллий ёшларни жалб этиш, ҳар бир объектда энергия тежамкор ускунлар самарали фойдаланиш, атрофни янада кўкаламзорлаштириш ўз тавсияларини берди», — дейилади Ўзбекистон24 телеканалида эфирга узатилган репортажда.

Қайд этилишича, Самарқанд туризм марказида маҳаллий ва хорижий сайёҳлар учун замонавий меҳмонхоналар, овқатланиш объектлари, шохобчалар, қадимийликни ўзида акс эттирган шаҳарчалар, йўл ва кўприклар қурилиши давом этмоқда.

Шунингдек, Шавкат Мирзиёев бу соҳани ривожлантириш орқали хизмат кўрсатиш йўналишида ҳам минглаб янги иш ўринларини яратиш юзасидан ҳам кўрсатмалар берди.

Эслатиб ўтамиз, президентнинг февралдаги фармойиши билан 2022 йилда Самарқанд шаҳрида ўтказиладиган ШҲТ саммитига тайёргарлик кўриш бўйича Республика ташкилий комиссияси таркиби ва Саммит тадбирларини ўтказиш бўйича босқичли иш режаси тасдиқланган эди.

Фото

 
Газета.uzTelegram каналга аъзо бўлинг
 

Изоҳ

 
 
 
 

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech